Осиё Кубогида VAR тизими ишлайди, фақат...
Ads

Яна саноқли кунлардан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё Кубоги баҳслари бошланади.

Берилган маълумотларга қараганда Осиё Кубоги чорак финалига қадар учрашувларда майдон ортидаги ҳакамлар хизматидан фойдаланилади. Чорак финалдан бошлаб эса улар ўрнини видео ассистент рефери (VAR) тизими эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистонга қарши баҳс юритади.