Осиё ўйинлари, аёллар футболи. Зилола Раҳматова 3-ўрин учун баҳсда, Анна Сидорова эса финалда ишлайди

Осиё ўйинларининг аёллар футболи бўйича мусобақаларда ҳамюртларимиз Анна Сидорова ҳамда Зилола Раҳматова ҳакамлик қилишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Зилола Раҳматова эндиликда 31 август куни мусобақанинг 3-ўрни учун Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсда ён ҳакам сифатида фаолият юритади.

Анна Сидорова эса шу куни ўтказиладиган Япония - Хитой аёллар терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсида Тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!