Осиё ўйинлари 10-кун. Вакилларимиз иштирокидаги ўйинлар дастури
Ads

Хабарингиз бор шу кунларда Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинлари ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг ўнинчи кунида ҳамюртларимиз 5та спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан таништирамиз:

Енгил атлетика:

Нигина Шарипова (200м югуриш, саралаш ва ярим финал)

Екатерина Воронина (кўпкураш: баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200м югуриш)

Ситора Ҳамидова (5000м югуриш)

Бадиий гимнастика:

Сабина Ташкенбаева (яккалик, финал)
Нуриниссо Усманова (яккалик, финал)

Кураш:

(саралаш ва финал)

-52кг: Гулнор Сулаймонова
-52кг: Ойсулув Абдумажидова
-66кг: Маъруф Ғайбуллоев
-66кг: Руслан Бўриев
+90кг: Нурбек Тўраев
+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов

Бокс:

(чорак финал)

-52кг: Жасурбек Латипов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-69кг: Бобоусмон Батуров

От спорти:

(Жамоавий)

Ғайрат Назаров
Нуржан Туякбаев
Умид Комилов
Оқил Собиржонов