Осиё ўйинлари 4-кун. Медалларимиз сони 14тага етди, биз энди 9-ўриндамиз (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор шу кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг тўртинчи кунида вакилларимиз 10та спорт турида курашларда иштирок этишди. Дастлаб оғир атлетикачимиз Достонбек Ёқубов (69кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, кейинчалик таэквондодан Никита Рафалович (-80кг) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди. Бугун шунингдек юнон-рум курашчиларимиздан Рустам Ассакалов (87кг) кумуш ҳамда Мўминжон Абдуллаев (130кг) олтин медални қўлга киритишди. Умумий ҳисобда спортчиларимиз бугун жами 4та (2та олтин, 2та кумуш) медални ҳисобимизга қўшиб қўйишди.

Шундай қилиб, ўтган тўрт кун натижаларига кўра ҳозирча терма жамоамиз делегацияси ҳисобида жами 14та медаль мавжуд ва улар умумжамоа ҳисобида кечаги ўриндан бир поғона юқорилаб 9-ўринга кўтарилиб олишди.

medal4