Осиё ўйинлари: Энг ёш таэквондочимиз Мадина Маннопова финалда

Таэквондо беллашувларининг сўнгги кунида ҳам терма жамоамиз медаль оладиган бўлди.

Осиё ўйинларининг бугунги кун беллашувлари терма жамоамиз учун юқори кайфиятда давом этмоқда. Бугун вакилларимиз таэквондо беллашувларини ҳам медаль билан якунлайдиган бўлдик.

Аёллар ўртасида -49 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Мадина Маннопова финал йўланмасини қўлга киритди. Вакиламиз япониялик спортчи билан беллашди ва 14:11 ҳисобида ундан устун келди ва финалга йўл олди.