Осиё ўйинлари. Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов финалда
Индонезияда давом этаётган XVIII Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ярим финал жангида қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши жанг ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
-60 кг вазнда эса Шунқор Абдурасулов таиландлик Руякран Жунтронгга қарши жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳал қилувчи финал жангига йўл олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар