Осиё ўйинлари. Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви видеошарҳи

Хабарингиз бор бугун Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол дастурида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушди.

Голларга бой кечган учрашувнинг асосий бўлими 3:3 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи қўшимча бўлимларда аниқланди. Унда эса камчилик бўлиб қолган вакилларимиз ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан гол ўтказиб юборишди ва 4:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошари ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!