Осиёнинг энг яхшилари аниқланди

SPORTS.uz интернет ахборот портали мазкур жараёндан онлайн матнли трансляцияни амалга оширди.

21:10. Маросим якунланди. Сизлар билан яқин бир ярим соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

21:05 Йилнинг энг яхши эркак футболчиси - Абдулакарим Ҳассан (Қатар). У "Ал-Садд" сафида ОЧЛ гуруҳ босқичида "Насаф" дарвозасини ишғол қилган эди

21:01 Йилнинг энг яхши аёл футболчиси Ван Шуан (Хитой)

20:58 Энди навбат футболчиларга

20:56 Бадиий саҳна кўринишига берилди навбат

20:54 Эронлик Али Ашгар Ҳасанзода 2018 йилнинг энг яхши футзалчиси бўлди

20:51 2018 йилнинг энг яхши эркак мураббийи - япониялик Го Оива. У "Кашима Антлерс"ни ОЧЛда ғолиблик сари етаклаган эди. Қайд этиш жоиз, мазкур мукофотга ҳамюртимиз Равшан Ҳайдаров даъвогарлик қилаётган эди

20:48 Аёллар футболидаги йил мураббийи сифатида япониялик Асако Такакура ғолиб деб топилди

20:46 Хитой футбол ассоциацияси ҳам оммавий футболни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти совринига эга бўлди

20:44 Сингапур футбол ассоциацияси оммавий футболни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини топширилди

20:42 Фаластин футбол ассоциацияси оммавий футболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ОФК президенти эътирофига сазовор бўлди

20:34 Навбат бадий қисмга берилди. Саҳнада ливанлик хонанда Майа Диаб ўзининг гўзал таронаси билан йиғилганларга хушкайфият улашди

20:32 2018 йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси соврини Япония футбол ассоциациясига топширилди 

20:31 Корея Халқ Демократик Республикаси футбол ассоциациясига ҳам 2018 йилнинг энг яхши ривожланаётган футбол ассоциацияси соврини топширилди

20:29 2018 йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси соврини (интилиши ва ривожланиши учун) Мўғулистон футбол федерациясига топширилди

20:24 "Осиё олмоси" мукофоти ОФК собиқ президенти Жанг Жилонгга топширилди. ОФК вице-президенти Чжан Цзилун маросимда қатанаша олмаётгани сабабли экранда Шайх Салмон унга совринни топшираётгани акс этган видео намойиш қилинди

20:19Таиланднинг "Wild Boars" футбол клуби ва Япониянинг U-20 жамоаси бош мураббийи Футоши Икедага тақдим қилинди

20:14 ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа саҳнага таклиф қилинди

20:12 Дастлабки Бадий қисм якунига етди. Саҳнага бошловчилар - Натали Мамо билан Жон Дайкс чиқиб келишди

20:08 Уммон мамлакатининг маҳаллий анъаналари ва рақслари акс эттирилган саҳна кўриниши намойиш этилмоқда

20:04 Даставвал Осиё футболида йил давомида содир бўлган воқеалар аск этган видеолавҳа намойиш этилмоқда. Лавҳа Ўзбекистон U-23 термасининг қитъа биринчилигидаги ғалабаси билан бошланган 

20:00 Диққат, маросим бошланди!

haydarov annual

19:59 Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини ғолибга айлантирган Равшан Ҳайдаров "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида иштирок этмоқда

19:58 Маросим Маскат шаҳридаги Уммон кўргазмалар ва конференциялар марказида бўлиб ўтмоқда

19:55 Яна бир неча дақиқалардан сўнг маросим бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!