Оскар Хитойда рекорд ўрнатди

"Шанхай Теллэйс" клуби ярим ҳимоячиси Оскар Хитой Суперлигаси рекордини ўрнатди.

Гап шундаки 27 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум чемпионатда 18та голли узатмага муаллифлик қилди. Бу эса Хитой чемпионати учун рекорд ҳисобланади.

Маълумот учун, Оскар "Шанхай Теллэйс" сафига 2017 йилда Лондоннинг “Челси” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 75та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25та гол ҳамда 39та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Шанхай Теллэйс" сафида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!