Остон Ўрунов ўйнаган ўйинда

Россия премьер-лигасининг 28-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сурадиган “Уфа” сафарда ЦСКА меҳмони бўлди.

Москвадаги ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, Филип Мрзляк 66-дақиқада уфаликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқада Фёдор Чалов мезбонларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Остон Ўрунов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 74-дақиқада Филип Мрзляк ўрнига майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар