От спорти. Ўзбекистон нуфузли халқаро мусобақага мезбонлик қилади
Ads

2019 йилда мамлакатимиз от спорти бўйича яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.

Унга кўра, Халқаро от спорти федерацияси FEI Jumping Children’s Classic Final 2019 турнирини ўтказиш ҳуқуқини мамлакатимизга ишониб топширди. Беллашувлар 2019 йилнинг 17-21 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, ушбу мусобақа конкур бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланади. Спортнинг ушбу тури бўйича бундай савиядаги мусобақа Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилади. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда ёш авлоднинг от спортига қизиқишни оширишда, спортнинг ушбу турини оммалаштиришда катта аҳамиятга эгадир.