Отабек Шукуров "Шаржа" билан шартномасини узайтирди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини БААда давом эттирадиган бўлди.
Ҳамюртимиз "Шаржа" билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирди. Эслатиб ўтамиз, Шукуров мазкур клуб таркибида 2017 йилнинг декабридан буён тўп суриб келмоқда.
Маълумот учун айни вақтда "Шаржа" БАА Про-лигасида 12-турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар