Ўтган мавсум “Реал” футболчилари қанча мукофот пули олишди?

Бугун Мадриднинг “Реал” клуби мураббийлар штаби ва футболчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига 1 млн евродан мукофот пули ўтказилди. Булар жамоанинг ўтган мавсумда қайд этган муваффақиятлари сабабдир.

АС хабарига кўра, Ла лига ва ЕЧЛдаги ғолиблик учун 1,5 млн евро, УEФА ва Испания Суперкубокларидаги муваффақиятлар учун эса  250 минг евродан мукофот пули белгиланган. 1 млн евро сумма эса солиқлар учун сарф этилган.

Бундан ташқари, “Реал”нинг ҳар бир футболчиси ва мураббийлари янги йил байрами шарофати билан 110 минг евро миқдорида бонусга эга бўлишади. Бироқ бу пулларнинг 52 % солиқларга кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!