Оуэн: Роналдони кўрмагунимча ўзимни семирганман деб ўйлардим
Хабарингиз бор кеча “Реал” ва “Гранада” (5:0) жамоалари ўртасидаги баҳс бошланишидан олдин “Сантьяго Бернабеу”да “қироллик клуби”нинг афсоналари жамоанинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналдуга фаолиятидаги 4-“Олтин тўп”ни тантанали топширишган эди.
Ўйиндан сўнг “Реал”нинг англиялик собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн бразилиялик эски жамоадоши Роналдонинг семириб кетгани ҳақида ҳазиломус фикр билдирди.
“Роналдони кўрмагунимча ўзимни семирганман деб ўйлардим”, - дейди Оуэн ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувга Оуэн ва Роналдодан ташқари Луиш Фигу ҳам ташриф буюрди.
Фикрлар