Озарбайжон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

“Қорабоғ” клуби бош мураббийи Гурбан Гурбанов Озарбайжон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА) расман эълон қилди.

Унга кўра Гурбанов ушбу ловозимга расман жамоанинг аввалги бош мураббийи Роберт Просинечканинг шартномаси якунлангач тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ОФФА 2014 йилдан буён терма жамоани бошқариб келаётган хорватиялик мутахассисни истеъфога чиқаргани ҳақида эълон қилган эди. Просинечканинг озарбайжонликлар билан амалдаги шартномаси эса жорий йил якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!