Бош қомусимизнинг 25 йиллиги кенг нишонланаётган кунда яна бир тантана мамлакатимизни кезиб юрибди: қишлоқ хўжалиги куни ҳам шу соҳа кишилари қалбига олам-олам қувонч ҳадя этмоқда.

  Аграр соҳа вакиллари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим" от заводи фаолияти билан ҳам танишишди. Бу ерда парваришланаётган Ахалтака зотли отлар дунёга машҳурдир! Бугунги кунда мазкур от заводида 400 га яқин Ахалтака, инглиз ва араб зотли отлар бор.

  Мамлакатимизда йилқичилик ва от спорти жадал ривожланаётган соҳа ҳисобланади. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 15 июндаги "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Р.S. (Манба: uza.uz)