Ўзбек боксчиларидан улкан натижа кутамиз

Таиландда ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди. Қитъамизнинг энг иқтидорли боксчилар иштирок этадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ўн нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Ҳамид Тангрибергенов таркибга Самандар Холмуродов, Абдумалик Халаков, Зоиржон Жуманазаров, Саиджамшид Жаъфаров, Билолбек Мирзараҳимов, Фаррух Илҳомов, Ражаббой Отаназаров, Темур Эргашев, Профсор Роримша, Лазизбек Муллажонов каби истеъдодли боксчиларни киритган.

Эртага дастлабки босқич жанглари ўтказилади. Энг енгил - 49 килограммгача вазн тоифасида Самандар Холмуродов ироқлик Муҳаммад Зуҳайрий билан рақобатлашади. 52 килограмм вазн тоифасида Абдумалик Халаков таиландлик Хитванна Нивакка қарши кортга чиқади.

Оғирлиги 75 килограмм бўлган боксчилар баҳсида Ражаббой Отаназаров илк жангини Хитой Тайпейидан келган Чиа Йен Хсиехга қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!