Ўзбек боксчиларини тўхтатиб бўлмади
Ads
 

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунланди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган боксчиларимиздан тўққиз нафари ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

46 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадмусо Абдураҳмонов рақиби Турки Яҳё Аҳмадни иккинчи раундда мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди.

48 килограмм вазн тоифасида Руслан Абдуллаев БАА вакили Али Ал-Харуссийни 5:0 ҳисобида енгди.

52 килограмм вазн тоифасида Асадхўжа Муйдинхўжаев ироқлик Ҳуссайн Абдулҳодий Ал-Байдхонийни 4:1 ҳисобида енгди.

54 килограм вазн тоифасида Раҳматулло Тошпўлатов бутанлик Рада Ванчукни иккинчи раундда катта устунлик билан таслим қилди.

57 килограмм вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев япониялик Кеншин Ямамурадан 5:0 ҳисобида устун келди.

60 килограмм вазн тоифасида Шерзод Қодиров филиппинлик Норлан Петециони 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.

63 килограмм вазн тоифасида Нурислом Исмоилов ҳиндистонлик Вижай Дипга имконият қолдирмади - 4:1.

66 килограмм вазн тоифасида Асадбек Жуманиёзов таиландоик Чансом Виттаяни 5:0 ҳисобида енгди.

Оғирлиги 80 килограммдан юқори боксчилар баҳсида ҳамюртимиз Шоҳруҳ Алматовнинг рақиби - Сауд Ал-Баруд (БАА) жангга чиқмади.

SPORTS.uz