Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан матбуот анжумани
Ads
Хабарингиз бор, 11 сентябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 
 
Мазкур учрашув олдидан бугун 10 сентябрь куни “International” (собиқ "Интерконтинентал") меҳмонхонасининг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари - Карлос Кейруш ва Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
 
Анжуман соат 15:00да бошланади. Бироқ, ушбу матбуот анжумани "Спорт" телеканалида жонли эфирда узатилиш ёки узатилмаслиги борасида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Умид қиламизки миллионлаб футбол ишқибозлари кутаётган ушбу қизиқарли ўйин олдидан "Спорт" телеканали мураббий ва футболчиларнинг фикрларини жонли намойиш этади.
 
Бугун соат 17:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Миллий" стадионда машғулот олиб боради. Аккредитациядан ўтган журналистлар учун машғулотнинг 15 дақиқаси очиқ. 

Соат 19:00да эса "Миллий" стадионда Эрон терма жамоаси машғулот олиб боради. 
 
Эслатиб ўтамиз, мухлислар Ўзбекистон - Эрон учрашуви чипталари "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

Минбар

Барча блоглар