Ўзбекистон - Ҳиндистон учрашувини жонли эфирда томоша қилинг (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Осиё кубоги-2022" саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш жараёнида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Олмалиқ шаҳрида старт олган мазкур йиғинга бош мураббий Баҳром Норсафаров 23 нафар футболчини жалб этди. Йиғин доирасидаги илк ўртоқлик ўйининибугун ОКМК стадионида Ҳиндистон аёллар терма жамоасига қарши ўтказади. 

ЎФА матбуот хизмати ушбу беллашувни жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган. Беллашув соат 16:00 да старт олади.

Шунингдек, терма жамоамиз 11 апрель куни Белурусь термаси билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)