Ўзбекистон - жаҳон чемпиони!
Ads

Бундан бир неча дақиқа аввал меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати финалида  Ўзбекистонлик болалар покистонлик тенгқурларига қарши баҳсда иштирок этишди ва иродали тарзда ғолибликни қўлга киритишди.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва унда омад йигитларимизга кулиб боқди.

УФА расмий сайтининг хабар беришча чемпионларимиз Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз бугун 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнишади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Қайд этиш керак, ўзбекистонлик футболчилар бундай мусобақада илк бор иштирок этди. Улар финалда мундиалнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Покистон устидан зафар қучишга муваффақ бўлди.