Ўзбекистон - Сербия ўйинига 60 кун қолди
Денис Истомин ва Новак Жокович февраль ойида тўқнаш келиши мумкин
Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Дэвис кубоги" баҳслари 2019 йилдан янгича форматда ўтказилади. Унга кўра, саралаш босқичида 24та терма жамоа 12 жуфтликка бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Теннисчиларимиз қуръа натижасига кўра, Сербия терма жамоасига қарши ўйин ўтказиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Асосий босқичга чиқиш учун ўтадиган Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўйини 2019 йилнинг 1-2 февраль кунлари ўтказилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар