Ўзбекистон аёллар термаси “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади

 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қирғизистон Футбол Федерацияси таклифига кўра “Уч миллат кубоги” ўртоқлик турнирида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу йилнинг 15–20 август кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллар терма жамоалари иштирок этади. Жамоалар ўзаро икки мартадан беллашади.

Қуйида турнир тақвими билан танишинг:

“Уч миллат кубоги” турнири
15–20 август кунлари
Қирғизистон Республикаси

15 август, сешанба
16:30  Қирғизистон – Қозоғистон

16 август, чоршанба
16:30  Қозоғистон – Ўзбекистон

17 август, пайшанба
16:30  Қизғизистон – Ўзбекистон

18 август, жума
16:30  Қозоғистон – Қирғизистон

19 август, шанба
16:30  Ўзбекистон – Қозоғистон

20 август, якшанба
16:30  Ўзбекистон  – Қирғизистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!