Ўзбекистон бокс федерацияси «Энг яхши онлайн мураббий» унвони учун ўзига ҳос катта «Challange»ни бошлайди(Видео)

Ўзбекистон бокс федерацияси «Энг яхши онлайн мураббий» унвони учун ўзига ҳос катта «Challange»ни бошлайди.

Ушбу "Challange"да нималар баҳоланади?

- комбинацияларнинг мураккаблиги;
- ижодий ёндашув;
- Иштирокчиларнинг ташқи кўриниши;
- Мусиқий аккомпанимент;
- Маҳорат;
- Видео олинадиган чиройли фон

"Challange»"миз ғолибларини қуйидаги совғалар кутмоқда:

- Ўзбекистон бокс федерациясининг эксклюзив қўлқоплари;
- мураббийлар учун лапалар;
- пул мукофоти.

Машғулот жараёнини видеога олишингиз лозим. Видео узунлиги 1 дақиқа 30 сониядан ошмаслиги керак. Ғолиблар махсус комиссия томонидан баҳоланади!

Видео жараёнида «Ўзбекистон Чемпион» жумласини келтириб ўтиш ушбу танловимизнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади!

«Challange» 21 мартга қадар давом этади! Видеоларни #boxinguzbekistan хэштеги орқали ўз Инстаграм саҳифангизга жойлаштиринг ва Ўзбекистон бокс федерациянинг расмий саҳифасини (https://www.instagram.com/boxinguzbekistan_official/) белгиланг!

Олға! Балким сиз энг яхши онлайн тренер бўларсиз?!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар