Ўзбекистон боксчилари жангларга Хитойда тайёрланмоқда
Хитойнинг Хэбэй вилоятида мазкур мамлакат ва Ўзбекистон боксчилари иштирокида махсус ўқув-машғулот йиғинлари бошланди.
Хитойликлар бу машғулот йиғинига мамлакатимизнинг энг кучли боксчи қизларини таклиф этган.
Ўзбекистон бокс федерациясидан SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, йиғинда жами 10 нафар боксчи – Фотима Турсунбоева, Турсуной Раҳимова, Азиза Ёқубова, Райҳона Қодирова, Гулноза Раҳматова, Ёдгорой Мирзаева, Мафтуна Мелиева, Нафиса Асқарова, Эъзоза Мелиева, Гавҳар Мирзаева иштирок этмоқда.
Қўшма м ашғулотлар жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик бўйича олиб борилмоқда.
Бу боксчиларимиз мамлакатимиз терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар