Ўзбекистон ФИФА рейтинггида 5 поғона юқорилади ва 72-ўринга кўтарилиб олди

ФИФА 2018 йил февраль ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтинггини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси жадвалда кескин кўтарилиш қилди ва 5 поғона юқорилаб, 72-ўриндан жой олди. Рейтингни эса амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Кейинги ўринлардан эса Бразилия, Португалия, Аргентина ва Бельгия термалари жой олишган.

Осиё қитъасида эса Эрон ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Терма жамоамиз эса қитъада Эрон (33), Австралия (36), Япония (55), Жанубий Корея (58), Саудия Арабистони (64) ва Хитой (68) терма жамоаларидан сўнг 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)