Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинга киришди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 июлдан йиғинга киришди. Кеча терма жамоага Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Аҳмедов йиғинга жами 21 нафар футзалчини таклиф қилган, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 

Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилганлар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Шавкат Ибрагимов, Акмал Хазратқулов, Азиз Хушбоқов.

Ўйинчилар: Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Ойбек Полвонов, Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Хамроев, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Тимур Садиров, Даврон Валижонов, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов.

Терма жамоа йиғинни 30 июлга қадар давом эттиради. Машғулотлар душанбадан жумагача соат 12:00да, "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!