Ўзбекистон жамоаси бугун финалда ўйнайди
Ads

Аввал хабар берганимиздек Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган «Кубок Сулаймон тоо» халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг «Истиқлол» клуби кеча ярим финалда мезбон мамлакат Олий лигаси вакили ҳисобланган «Нефтчи-Қўчқорота» жамоаси билан куч синашди. Ушбу баҳсда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида иродали ғалаба эришишди.

Иккинчи ярим финал ўйини эса Академия ва Лининг жамоалари ўртасида кечди. Академия жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа мусобақа финалида Фарғонанинг «Истиқлол» ва Ўшнинг «Академия» жамоалари яна куч синашадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати SPORTS.uz’га хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу жамоалар дастлаб турнирнинг гуруҳ босчида тўқнаш келишганди. Ўшанда «Академия» жамоаси 2:1 хисобида ғалабага эришганди.

Маълумот учун, финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Ўйинни Mycujoo.com сайти орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.