Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 4 декабрь куни соат 15:00да «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Финалда Тошкентнинг икки жамоаси —“Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро кураш олиб боради. 

Мана шу учрашув олдидан 3 декабрь якшанба куни “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.  

Соат 15:00да журналистлар саволларига “Бунёдкор” бош мураббийи ва жамоа етакчиси жавоб беришади. 15:30да эса “Локомотив” клуби бош мураббийи ва жамоанинг етакчи футболчиси матбуот анжуманида иштирок этади. 

Матбуот анжуманига журналистлар мавсум бошида ПФЛ томонидан тақдим қилинган аккредитациялар орқали киришлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!