Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Ифтихор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун Ўзбекистон кубогида 1/8 финал ўйинлари старт олди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоаси билан куч синашди.

Аслида Фарғонада кечиши керак бўлган ўйин айрим сабабларга кўра Тошкентга кўчирилган эди. Ушбу ўйинда "шерлар" рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритишди.

Голларга Жасур Ҳакимов, Жасур Яхшибоев ҳамда Достон Иброҳимовлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал

"Ифтихор" -  "Пахтакор" 0:6 #Тугади

Голлар: Жасур Ҳакимов (34, 73), Жасур Яхшибоев (48, 50), Достон Иброҳимов (54, 60)

"Пахтакор": Лобанов, Андреев (с), Аъзамов (Козак 53), Кримец, Алижонов, Аҳмедов (Сайфиев 79), Искандеров, Иброҳимов, Яхшибоев (Машарипов 89), Абдураҳимов (Раҳматуллаев 58), Ҳакимов (Гонсалвеш 74).

Захира: Суюнов, Шораҳмедов.

"Ифтихор": Муҳаммадов, Маъмуров (Мухторалиев 78), Муҳиддинов, Холматов (Шарифов 69), Худойбердиев (Абдулнабиев 78), Матмусаев (с), Юсупов, Охунов, Ўринбоев (Тиловолдиев 37), Йўлдошев, Алибоев.

Захира : Жуманов, Турсунов,  Носиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!