Ўзбекистон Кубогига 28 февраль куни қуръа ташланади

Янги мавсум Ўзбекистон Кубоги баҳсларига 28 февраль куни қуръа ташланади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу маросим Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси анжуманлар залида соат 11:00да бошланади.

Аввалроқ хабар берилганидек, худди шу маросим давомида, шунингдек, Про-Лига, футзал ва аёллар клублари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига ҳам қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!