Ўзбекистон кубогининг саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди (тўлиқ тақвим)

Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Дастлаб, мусобақанинг саралаш босқичига қуръа ташланди.

photo_2021-03-18_20-45-54

Саралашнинг биринчи босқич ўйинлари 28 март куни бўлиб ўтади. Ғолиблар 4 апрель куни иккинчи босқичда майдонга чиқади. Иккита ғолиб жамоа АГМКнинг Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги натижасига қараб учинчи босқичда майдонга тушади. Бу 13 апрелга белгиланган. Агар АГМК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олса, Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига иккинчи саралаш босқичида ғолиб бўлган икки жамоа йўл олади, мабодо АГМК Чемпионлар лигасига йўл ола билмаса, Ўзбекистон кубогининг учинчи саралаш босқичи орқали ягона йўлланма учун кураш бўлиб ўтади. АГМК Осиё Чемпионлар лигасидаги саралаш ўйинини 7 апрель куни ўтказади.

Шундан сўнг кубокнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Қуйида қуръа натижалари ва мусобақа тақвими билан танишасиз.

photo_2021-03-18_21-16-23

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар