Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дания U-23 билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21–24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Дания Футбол Федерациясининг ўзаро келишувига кўра, йиғин доидасида Самвел Бабаян шогирдлари 22 январь куни Дания U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур учрашув Дубай шаҳридаги Sevens стадионида, Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Олдинроқ йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни Грузия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

БААдаги йиғинга борадиган таркиб мураббийлар штаби томонидан кейинроқ эълон қилинади. Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотларида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!