Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Жанубий Америка вакилини мағлуб этди

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз ҳалқаро ўртоқлик учрашувида Жанубий Америка вакили Боливия устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

"Футболиум" телеграм каналининг хабар беришича, мазкур баҳс "оқ бўрилар" учун Жанубий Америка вакиллари устидан ғалаба қозонилган биринчи ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, миллий термамиз 28 март куни Венесуэлага қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!