Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида қатнашиш учун БААга етиб борди
Ads
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди.  Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади. 

Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашишди.