Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган мураббий оламдан ўтди

2000-2001 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган россиялик мутахассис Владимир Сальков 84 ёшида оламдан ўтди.

Сальков футболчилик фаолиятининг катта қисмини Донецкнинг “Шахтёр” клубида ўтказган. Мураббий сифатида Собиқ Иттифоқ олимпия ва миллий терма жамоаларида фаолият юритган. Донецкнинг “Шахтёр”, Москванинг “Торпедо”, Волгограднинг “Ротор” жамоаларини бошқарган. Шунингдек. ЦСКА жамоасида спорт директори бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Владимир Сальков қўл остида 19 та учрашув ўтказган. Шу ўйинлардан 10 тасида футболчиларимиз ғалаба қозонган. Учта баҳсда дуранг ва олтитасида мағлубият қайд этилган.

origin_dce15304

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)