Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйинлари статистикаси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасида 13 январь куни Дубай шаҳридаги "Rashid Stadium" ўйингоҳида Туркманистонга қарши гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда майдонга тушишидан мухлисларнинг хабарлари бор. Умуман олганда, шу кунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши 9та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 7та ўйинда ғалаба қозонган, 1та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1та учрашувда мағлубиятга учраганмиз. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

28.06.1992 Ўзбекистон - Туркманистон 2:1

25.10.1992 Туркманистон - Ўзбекистон 1:0

11.04.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

11.10.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

11.12.1998 Ўзбекистон - Туркманистон 1:1

08.10.2000 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

25.04.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

03.05.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 5:2

26.07.2004 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

Туркманистон айни пайтда ФИФА рейтингида 127-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 25-поғонани эгаллаб турибди. Туркманистон шу пайтга қадар фақат бир марта 2004 йилда Осиё Кубогида иштирок этган. Жами 3та ўйин ўтказиб, 1та дуранг ва 2та мағлубият қайд қилган. Терма жамоанинг сардори "Бухоро" клуби аъзоси Арслонмурод Омонов ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
26/12/2018 15:27
Туркманистонга ютказмасак керак энди