Ўзбекистон МТЖ аъзоси Отабек Шукуров Қашқадарёда қиймати 500 минг долларлик болалар боғчаси очди (Фото)

Қарши шаҳрида 150 ўринли нодавлат мактагача таълим ташкилоти очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Чиссо~29» деб номланган мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилишига БААнинг "Шаржа" клуби ўйинчиси Отабек Шукуров томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди.

Боғчада барча шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида овқатланиш хонаси, спорт зали ва ёзги футбол майдончаси ҳам ташкил этилган.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир мирзаев, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва бошқалар иштирок этди.

photo_2021-03-30_12-38-12 (1)

photo_2021-03-30_10-14-54

photo_2021-03-30_12-38-13-696x392

photo_2021-03-30_12-38-15

photo_2021-03-30_10-14-55 (2)

photo_2021-03-30_10-14-55

photo_2021-03-30_10-14-58

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар