Ўзбекистон МТЖ назорат ўйинида “Зоб Аҳан”га ютқазди

 

Туркиянинг Измит шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча, 19 июль куни Эроннинг “Зоб Аҳан” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувнинг 85-дақиқасида “Зоб Аҳан” футболчилари томонидан бурчакдан амалга оширилган стандарт вазият голга айланди. 23 июль кунига қадар давом этадиган йиғин давомида яна битта назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган.  

Назорат учрашуви
Туркия, Измит
19 июль, чоршанба

Ўзбекистон – “Зоб Аҳан” (Эрон) – 0:1

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Акмал Шораҳмедов, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзод Аъзамов, Даврон Ҳошимов (Мурод Тошматов, 73), Фаррух Сайфиев,  Саламат Қуттибоев (Баҳром Абдураҳимов, 78), Жалолиддин Машарипов (Суҳроб Бердиев, 64), Сардор Мирзаев (Эркин Бойдуллаев, 46), Отабек Шукуров, Игорь Сергеев (Шоҳруз Норхонов, 46).

Туркиядаги ўқув-машғулотлар йиғини миллий терма учун ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!