Ўзбекистон МТЖ Шаржа шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасига жойлашди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Дубайдан Шаржа шаҳрига келиб, "Hilton" меҳмонхонасига жойлашишди.
Футболчиларга тушликдан кейин ҳордиқ учун вақт берилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари Шаржа шаҳридаги дастлабки машғулотни "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да "Шаржа" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидан ўрин олган дастлабки ўйинда Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар