Ўзбекистон МТЖ йиғинининг илк кунида ички чемпионатимиздаги футболчилардан ташқари 2 нафар легионеримиз ҳам қатнашди (Фоторепортаж)
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари “D” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Илк машғулот “Жар” стадионида ташкил этилди. Вадим Абрамов олиб борган машғулотда маҳаллий чемпионатда тўп тепаётган футболчилар билан бир қаторда Одил Аҳмедов ҳамда Рустам Ашурматов каби легионерлар ҳам иштирок этишди.

Қолган хорижий чемпионатларда ҳаракат қилаётган терма жамоамиз аъзолари кейинги машғулотлардан бошлаб сафга қўшилишади.

Минбар

Барча блоглар