
Ўзбекистон МТЖнинг февраль ойидаги рақиби маълум бўлди
Қишки йиғин давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ОФК календарига мувофиқ, февраль ойидаги миллий терма жамоалар учун белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Янги Зеландия миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 2022 йил 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Комментарии