Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркия клуби билан дуранг ўйнади
Ads

Футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоамиз таркибида Ислом Қобилов пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлган.

Бунгача вакилларимиз Испаниядаги йиғинда иштирок этиб, у ерда Швейцариянинг "Делемон" (2:2) ва Грузиянинг "Локомотив" (3:2) жамоаларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказишганди. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.