Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди

 

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 17 май куни йиғинга киришди. Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари йиғин давомида кунига икки мартадан машғулотларда иштирок этиб, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишди.  

Ушбу йиғинни ташкил этишдан асосий мақсад олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиш ҳамда 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадага муносиб тайёргарлик кўришдан иборат.

Кеча Олимпия терма жамоаси вакиллари “Жар” стадионида “Пахтакор” жамоасининг аралаш таркибига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Назорат учрашувида мураббийлар штаби футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига баҳо бериб, уларнинг функционал ҳолатларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!