Ўзбекистон ўсмирлар термаси Польшадаги халқаро мусобақада иштирок этади

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 28 август – 3 сентябрь куни Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Syrenka Cup номли халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда мезбон Польша, шунингдек, Венгрия, Бельгия, Норвегия, Португалия, Руминия ва Украина U-16 терма жамоалари иштирок этади.

Дилшод Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳидан ўрин олди ва илк турда Бельгия ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби Польша – Венгрия ғолиби билан куч синашади. Ўз наватида мағлуб жамоалар ўзаро беллашади.

“B” гуруҳда Норвегия – Португалия ва Руминия – Украина жуфтлиги ғолиблари ва енгилган жамоалар ўзаро баҳслашади. Дилшод Нуралиев мазкур турнирга 20 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида футболчилар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Шукрон Йўлдошев;

Ҳимоячилар: Миразиз Саидов, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Жасур Абдулбеков, Рустамхон Азимов, Хожимат Эркинов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев, Хушнудбек Бозоров;

Ярим ҳимоячилар: Мироншох Саттаров, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Бекзод Шамсиев;

Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!