Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакили WBC конгрессида иштирок этади

  • 29 сентябрь, 2018, 14:47
  • 0
  • Бокс

Жорий йилгинг 30 сентябрдан 6 октябрга қадар Украина пойтахти Киев шаҳрида WBC (Бутунжаҳон бокс кенгаши)нинг йиллик конгресси бўлиб ўтади.

Мазкур конгрес 56-марта ўтказилмоқда ва ушбу тадбирда мазкур йўналишнинг собиқ ва амалдаги жаҳон чемпионлари, мураббийлар, промоутерлар, менежерлар, тиббиёт ходимлари, ҳакамлар иштирок этади.

Мамлакатимиз номидан Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси бош директори, тажрибали, халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исманов иштирок этади. Бугун, мамлакатимиз вакили ушбу конгрессда иштирок этиш учун Киев шаҳрига жўнаб кетди.

ich

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!