"Ўзбекистон" расмий мухлислар клубига аьзоликка старт берилди

Бу нафақат футбол, бу дзюдо, бокс, оғир атлетика, қисқаси барча олимпия спорт турлари.
Бу шунчаки трибунада туриб қўллаб-қувватлаш эмас, бу Ўзбекистон ва хориж мамлакатларидаги ҳалқаро мусобақаларда спортчилар билан бир тан-у бир жон бўлиб ватан шаънини химоя қилиш демакдир!!!

Олдинда бизни Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги, Осиё чемпионатлари, бокс бўйича Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари, Париж олимпиадаси ва кўплаб спорт мусобақалари кутмоқда.
Ўзбекистондаги барча мусобақаларда Фан клуб бейжики асосида марказий секторларда суюклиларингизни қўллаб қувватлайсиз энг фаол фан клуб аьзолари эса хориждаги мусобақаларга бепул олиб борилади.

"Ўзбекистон" мухлислар клубига аьзо бўлиш учун
14 ва 15 май кунлари
соат 09:00дан 18:00гача
Фан клуб офисига ўзингиз билан бир дона паспорт нусхаси ва 2 дона 3х4 хажмдаги фото билан ташриф буюринг

(Вилоятлардаги ватандошларимиз эса ўз худудларидаги Фан клубга аьзо бўлган холда автоматик равишда "Ўзбекистон" фан клуби аьзосига айланишади)

манзил:
Пахтакор метроси,
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси

+998 901759001
+998 909820998

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!