Ўзбекистон терма жамоаси Африканинг икки карра чемпионини тор-мор келтирди (видео)

Кеча Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирининг очилиш учрашувида майдонга тушди.

Анталья шаҳридаги “Emir Hotels” спорт мажмуасида ўтган мазкур баҳсда вакилларимиз Африка қитъасининг икки карра чемпиони ҳисобланган Экватор Гвинеясига қарши кураш олиб борди.

Ўйинни тўлиқ устунлик билан ўтказган аёллар терма жамоамиз якунда 5-0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Голларга Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева ҳамда Лианна Нарбекова муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
18/02/2021 12:21
Qizlarga gap yo‘q anovi arzandalar shu qizlardan o‘rgansa bo‘lar edi