Ўзбекистон терма жамоаси Ганани қандай енгди? (видео)

Хабарингиз бор, бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ганага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда кечган беллашув 2:1 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни терма жамоамиз сафида голларни Отабек Шукуров (4’) ва  Жалолиддин Машарипов (76’) киритган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голига Иссаҳаку Абдул Фатаву (72’) муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asliddin Usmonov
26/03/2021 21:48
Мен шу ватанни фарзанди булганлигим учун фахрланаман лекин судия уйинга ходисона бахо бермади!