Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 5–6 август кунлари Тожикистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўртоқлик ўйинлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Хўжандга 4 августда йўл олади.

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.